Истеъфодаги ҳарбий хизматчиларнинг видеомурожаатига МУНОСАБАТ

05.01.2021

   Ижтимоий тармоқлар орқали истеъфодаги ҳарбий хизматчи В.Абдуллаевнинг видеомурожаати, хусусан “Ўзметкомбинат” АЖ тасарруфидаги ҳарбий қисмга вақтинча беғараз фойдаланиш учун берилган хонадонларни 8 нафар истеъфодаги ҳарбий хизматчиларга бепул эгалигига ўтказиб бериш ҳақидаги талаби бўйича қуйидагиларни маълум қиламиз. 
 
“Ўзметкомбинат” акциядорлик жамияти тижорат ташкилоти ҳисобланади, унинг устав капиталида давлат улуши 78,04 фоизни, жисмоний ва юридик шахслар улуши 21,96 фоизни ташкил этади.
 
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 58-моддаси ва “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ “Ўзметкомбинат” АЖ мол-мулклари унга мулк ҳуқуқида тегишли бўлиб, уларни тасарруф этиш унинг бошқарув органлари (акциядорлар умумий йиғилиши, кузатув кенгаши, ижроия органи) қарорига асосан жамият ва унинг акциядорлари манфаатларини, жумладан миноритар акциядорлар манфаатларини инобатга олган ҳолда тасарруф этилиши белгиланган.
 
Таъкидлаш жоизки, ҳар қандай акциядорлик жамиятига тегишли мол-мулкни жисмоний ёки юридик шахсга беғараз тақдим этиш акциядорлик жамиятига ушбу мол-мулкнинг баланс қийматида зарар етказади. Бу ҳолат нафақат йирик акциядор бўлган давлат, балки бошқа акциядорларнинг ҳам манфаатлари поймол бўлишига олиб келади.
 
Ўзбекистон металлургия комбинати акциядорлик жамиятининг ҳудуди 2001 йилдан Мудофаа вазирлигига қарашли ҳарбий қисм томонидан шартнома асосида қўриқланади.
 
“Ўзметкомбинат” АЖ ва ҳарбий қисм ўртасида 2019-2020 йиллар учун тузилган шартномалар доирасида “Ўзметкомбинат” АЖнинг мулки бўлган 30 та хонадон ҳарбий қисмга вақтинча беғараз фойдаланиш учун берилиб, ҳарбий хизматчилар хизмат даврида вақтинча турар жой билан таъминланган. Умуман, ушбу хонадонлар хизмат хонадони тоифасига кирмайди.
 
“Ўзметкомбинат” АЖ томонидан шартнома асосида берилган хонадонлардан фойдаланишнинг мақсадлилиги юзасидан ўтказилган мониторинг доирасида ҳозирги кунда ҳарбий хизматдан истеъфога чиқарилган (истеъфо даврлари тахминан 2017 ва ундан олдинги йиллар) бир қанча собиқ ҳарбий хизматчилар томонидан, корхонанинг тегишли тартибда берилган хонадонларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиши ва бўшатиб берилмаётгани ва мулк ҳуқуқи асосида беришни талаб қилиш ҳолатлари аниқланган.
 
Истеъфога чиқарилган хизматчиларнинг бундай хатти-ҳаракатлари натижасида ҳарбий қисмга беғараз фойдаланиш мақсадида беришга мўлжалланган 30 та хонадондан бор-йўғи 22 та хонадонни ажрата олмоқда ва бунинг ҳисобига бошқа янги келган ҳарбий хизматчилар турар жойдан фойдаланиш имкониятидан маҳрум бўлмоқда.
  
Бундан ташқари, бугунги кунда айнан истеъфодаги ҳарбий хизматчилар яшаб келаётган хонадонлар бўйича коммунал тўловлардан қарздорликлар юзага келган. Ушбу қарздорликларни тўлаш юзасидан қилинган мурожаатларга рад жавоби берилган. Бунинг асоси сифатида хонадонлар “Ўзметкомбинат” АЖга тегишли экани ҳамда барча коммунал тўловлар айнан жамият томонидан амалга оширилиши кераклиги кўрсатилган.
 
Мулк дахлсизлигини кафолатлаш, келажакда ушбу хонадонларни ҳарбий қисмда амалда ҳарбий хизматни ўтаётган хизматчиларни турар жой билан таъминлаш мақсадида, жамият турар жойдан кўчириб чиқариш ҳақидаги даъво аризасини судга киритган.
 
Таъкидлаш жоизки, ҳарбий қисмнинг ҳар бир ҳарбий хизматчисига ҳар ойлик турар жой ижараси учун мунтазам равишда беғараз молиявий ёрдам тўлаб келинмоқда. Шунингдек, беғараз фойдаланишга берилган хонадонларга ҳисобланиб келинган мол-мулк солиқлари жамият томонидан тўланмоқда.   
 
Ушбу мурожаатда келтирилган маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмайди. “Ўзметкомбинат” АЖ чет эллик инвестор томонидан сотиб олинган ва ҳамма мол-мулки ҳаттоки, 2001 йил сотиб олинган уйлар ҳам инвестор номида экани тўғрисидаги фикрлар мутлақо асоссиздир. Истеъфодаги ҳарбийларнинг мурожаатида шахсий манфаатга эришиш мақсадида ноўрин ва асоссиз важлар келтирилган. Қонун нормаларини ўз манфаатлари йўлида талқин қилиш ҳолатлари кузатилган. 
 
“Ўзметкомбинат” АЖ Матбуот хизмати

Interfaol xizmatlar

Fuqarolar murojaati

Bo'sh ish o'rinlari

Rahbariyat qabuliga yozilish

Virtual-qabulxona

Talabnoma shakllari va blankalari

Interfaol xizmatlar reglamenti

Murojaat statusini ko’rib chiqish

Rezyume jo'natish

Bo'sh ish o'rnilari

Rezyume blankasi

Rezyume to'ldirish talablari

Rezyume jo'natish