Bekor qilish


Shrift(

1

x

)
Masshtab(100%)
A
A
A

Saytda ovoz jo`rligi(suhandon tekstni o`qib berishi) funksiyasi mavjud. Buning uchun kerakli tekstni belgilaysiz, paydo bo`lgan oynadan bosqichni tanlaysiz. Agar to`xtatmoqchi bo`lsangiz bosqichni tanlaysiz

Bosh sahifa / Ochiq ma`lumotlar / Byudjet jarayonining ochiqligi

Kapital qo‘yilmalar hisobidan amalga oshirilayotgan loyihalarning ijrosi to‘g‘risidagi ma’lumotlarning e’lon qilinishi

03.07.2024 26.05.2025

 

“Ўзметкомбинат” АЖ нинг

“Қуюв прокатлаш мажмуасини қуриш” лойиҳаси бўйича

МАЪЛУМОТ (2025-йил 1-чорак)
 

Асос: Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасининг 2023 — 2025 йилларга мўлжалланган инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-459-сон қарори.

Лойиҳанинг қуввати: йиллик 1 040 минг тонна иссиқ ҳолатда прокатланган пўлат лист ўрамларини ишлаб чиқариш.

Лойиҳа қиймати: 824 млн. доллар.

Молиялаштириш манбаи: Маҳаллий тижорат банклар кредитлари, Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ва хорижий банк кредити.

Молиялаштирадиган давлатлар ва банклар номлари: Ўзбекистон – “Ипотека-банк” АТИБ, “Ўзмиллийбанк” АЖ, “Тикланиш ва Тараққиёт Жамғармаси”.

Хорижий ҳамкор: “Danieli” (Италия), “Ronesans Avrasya” (Tуркия).

Жойлашган манзили: Тошкент вилояти, Бекобод шахри. “Ўзметкомбинат” АЖ.

Хомашё базаси: темир-терсак парчалари, ГБЖ, ПВЖ.  

Яратиладиган иш ўрни: 1 295 та.

Электр энергияси сарфи: йилига 693,3 минг кВт/с.

Газ истеъмоли ҳажми: йилига 38,1 куб м./с. (ёки кўзда тутилмаган)

Товар маҳсулот: йилига 7794,4 млрд сўм маҳсулот ишлаб чиқариш.

Лойиҳа доирасида бюджетга йиллик тушумлар: 24 млн. доллар.

Экспорт кўрсаткичлар: 54,9 млн. доллар. (ёки кўзда тутилмаган)

Лойиҳани амалга ошириш муддатлари: 2020-2025 йиллар.

Лойиҳани амалга оширишдан мақсад: пўлат конструкция ишлаб чиқарувчилар, совуқ ҳолатда прокатланган листларни ишлаб чиқарувчилар каби харидорларга импорт ўрнини босувчи товар етказиб бериш орқали республиканинг иссиқ ҳолатда прокатланган пўлат лист ўрамларига бўлган талабини қоплаш ва махсулотни экспорт қилиш.

Бош пудрат корхона номи: «Ronesans Avrasya» (Туркия), «Danieli Construction» (Италия), «Danieli & C. Officine Meccaniche» (Италия), «Danieli Germany» (Германия), «AVIC» (ХХР), «Henan Zoke Crane» (ХХР), «Shanghai Sunshine Industrial Co., Ltd» (ХХР), «Enter Steel» (Ўзбекистон), «DAL Heavy Industries» (Ўзбекитон), «Ўзметкомбинат» АЖ (Ўзбекистон).

Шартнома рақами ва санаси: «Ronesans Avrasya» (Туркия) 2745-01/03/08/2019 - сонли 09.12.2019й., «Danieli Construction» (Италия) 1815-48/2020 – сонли 30.09.2020й., «Danieli & C. Officine Meccaniche» (Италия) 25012019 – сонли 25.01.2019й., «Danieli Germany» (Германия) 26012019 – сонли 25.01.2019й., «AVIC» (ХХР) Lots-50912-22HW868653 – сонли 28.04.2022й., «Henan Zoke Crane» (ХХР) 3396-01/03/03/01/2022 – сонли 08.06.2022й., «Shanghai Sunshine Industrial Co., Ltd» (ХХР) 2513-48/2023 - сонли 08.05.2023й.

2025 йил 1 май  ҳолатига ўзлаштириш: 19,0 млн. доллар.

2025 йил 1 май ҳолатига молиялаштириш: 39,5 млн. доллар.

Лойиҳада амалга оширилаётган ишлар:

Мазкур лойиҳани амалга ошириш доирасида технологик ускуналарни етказиб бериш учун “Danieli” (Италия) компаниялар гуруҳи билан жами қиймати 359,3 млн евролик ва қурилиш ишлари учун “Ronesans Avrasya” (Tуркия) компанияси билан 221,5 млн евролик шартномалар имзоланган.

1. “Ronesans Avrasya” компанияси бўйича

Бугунги кунга қадар комбинат томонидан 214,5 млн евро миқдорида тўловлар қуйдаги ишларга амалга оширилди:

1      Мобилизация ишлари     тўплам     90,59 %

2      Ер қазиш  м3    398 749,36

3      Қайта тўлдириш      м3    194 657,4

4      Бетон қоплама        м3    14 191,62

5      Технология ускуналар пойдевори   м3    55 050,25

6      Асосий бино пойдеворлари     м3    26 563,46

7      Бетон пол        м3    7 665,61

8      Полимерли гидроизоляция     м2    17 511,09

9      Электр қисмларни ерлатиш    м2    45 200,00

10    Занг ариғининг емирилишга бардошли қопламаси м2    549,85

11    Шлаклардан сақланиш бўлинмаси  м2    969,65

12    Цемент – гипс ишлари    м2    1 762,27

13    Бўяш ишлари  м2    15 413,01

14    Иссиқбардош бетон ишлари   м2    339,64

15    Мойбардош қоплама       м2    9 448,54

16    Ҳаво ажратиш биноси     м2    927,34

17    Компрессор станцияси биноси        м2    464,43

18    Сув тайёрлаш биноси     м2    2 947,0

19    Бир қаватли электр хонаси     м2    1 982,58

20    Кўп қаватли электр хонаси      м2    9 142,30

21    Лаборатория биноси       м2    1 082,8

22    Гидравлика хонаси  м2    479,69

23    Компрессор станцияси ва прокатлаш станларининг асосий нимстанцияси биноси      м2    696,0

24    Суюқ пўлатни комплекс қайта ишлаш ва электрда пўлат эритиш ускуналарининг асосий нимстанцияси биноси        м2    264,06

25    Кранларни монтаж қилиш       тонна       331,52

26    Валларни силлиқлаш ускунаси монтажи тонна       100,01

27    Ички қувурлар монтажи   тонна       60,66

26    Асосий бинони ёритиш ишлари       м2    34 358,1

27    Трансформаторларни монтаж қилиш     дона 34 та

28    Кабелларни монтаж қилиш     тн     475,27

29    Кабел ариқларини ўрнатиш     тн     280,3

30    Том ва девор ёпиш ишлари    м2    50 698,46

31    Сэндвич-панелларни ўрнатиш        м2    28 130,73

32    Табий ёритиш жиҳозларини ўрнатиш      м2    3 225,13

33    Канализация    м      9 542,2

34    Иссиқ сув қувури монтажи       м      14 180,5

35    Совуқ сув қувурлари       м      6 146,0

37    Ишчи ҳужжатлари   тўплам     100,0%

38    Темир – бетон қозиқлари        м3    3 385,6 (100 %)

39    Темир – бетон ҳимоя иншоотини ўрнатиш      м3    4 015,6

(100,0 %)

40    Пўлат конструкцияларини ўрнатиш тонна       16 967,08

41    Ер ости сув сатҳини тушуриш  фоиз        81,44

42    Қўшимча лойиҳа ишлари одам-соат        25 445,00

43    Ёрдамчи ускуналарни етказиб бериш (кранлар ва трансформаторлар) фоиз        91,17

44    Паст кучланишли электр монтаж ишлари       м2    32 935,47

        Умумий бажарилган ишлар хажми              92,7 %

Мазкур лойиҳани амалга ошириш доирасида бош пудратчи “Ronesans Avrasya” компанияси томонидан қурилиш-монтаж ишларига 1 249 нафар ишчи-ходим жалб этилган бўлиб, 248 нафари муҳандис-техник ходимлар ҳамда 98 та техникалар жалб қилинган.

 

2. “Danieli” (Италия) компаниялар гуруҳи бўйича

Комбинат томонидан жами 329,6 млн евро миқдорида тўлов амалга оширилди. Шундан, қиймати 258,0 млн евро ёки 96,3 % (жами 267,7 млн евро) технологик ускуналар комбинатга келтирилди ва 256,8 млн евро ёки 95,9 % божхона расмийлаштирувидан ўтказилди.

Қиймати 20,6 млн евро бўлган асосий технология ускуналари учун инжиниринг 100 % ишлаб чиқилди. Жами 2,58 млн евро ёрдамчи ускуналар ва эҳтиёт қисмлар инжиниринг лойиҳасининг 100 фоизи ишлаб чиқилди.

 “Danieli” (Италия) компаниялар гуруҳи монтаж жамоаси босқичма – босқич қурилиш майдончасига сафарбарлик жараёни давом этмоқда ва керакли техникаларнинг аксарият қисми қурилиш майдончасига келтирилди.

Ҳозирги кунга қадар қурилиш майдончасида 55,0 млн евро ёки 90,9 % (жами 60,5 млн евро) миқдорида монтаж ишлари ва маслаҳат ишлари амалга оширилди.

3. “Ўзметкомбинат” АЖ томонидан бажарилаётган ишлар бўйича

Қурилиш-монтаж бўлинмаси томонидан қуйидаги ишлар амалга оширилди:

- объект қурилиши учун 18,5 гектар ер майдонини ажратиш бўйича тегишли қарорлар расмийлаштирилди;

- 893 м3 дан ошиқ ҳажмда темирбетон конструкциялари ўрнатилди;

- қурилиш майдонларидаги 8 та мавжуд ёрдамчи цех, бино ва иншоотлар тўлиқ демонтаж қилинди;

- комбинат ички логистика самарадорлигини ошириш ва юк автомобилларининг узлуксиз оқимини таъминлаш мақсадида “Далварзин” канали орқали янги кўприк ҳамда 6-сон янги назорат-ўтказиш пункти қурилди;

- қурилиш майдонларида мухандислик-геология ишлари тўлиқ ниҳоясига етказилди;

- 3-сон темир парчаларини тайёрлаш эстакаданинг тўлиқ демонтажи якунланди, жумладан, барча устунлар, плиталар, краности устунлар ва галереялар (ўтиш жойлари) тўлиқ демонтаж қилинди;

- маъмурий корпус бўйича умумий қурилиш ишлари 100 фоизи бажарилди;

- маиший корпус бўйича умумий қурилиш ишлари 70 фоизи бажарилган бўлиб, ҳозиргача бино қад ростлаб том қисми ёпилган, якунлаш ишлари лойиҳанинг сўнгги босқичларида режалаштирилган;

- ошхона қурилиши бўйича ишлар тўлиқ якунланиб, пудратчига вақтинча фойдаланиш учун топширилган;

- 814 метрли янги темир йўл тўлиқ қуриб битказилиб, фойдаланишга топширилган;

- марказлашган омбор бўйича қурилиш-монтаж ишлари 100 фоизи бажарилган бўлиб, кўприкли кранлар етказиб берилган ва ташқи коммуникация тортилиши ишлари амалга оширилмоқда. Айни вақтда ушбу бинодан “Danieli” компаниялар гуруҳи томонидан етказиб берилган ускуналарни сақлаш омбори сифатида фойдаланилмоқда;

- Бекобод шаҳри остонасидан комбинат ҳудудига элтувчи, узунлиги

1,2 км бўлган янги автомобил йўли қурилиши тўлиқ якунига етказилиб, фойдаланишга топширилди;

- “Сирдарё” ИЭСдан “Ўзметкомбинат” АЖга қарашли “Металлургия” ва “Печная” нимстанцияларигача узунлиги 23 км бўлган янги икки занжирли юқори кучланишли электр узатиш линиялари қурилиши ишлари 100 фоизга амалга оширилган бўлиб, ҳозирги кунда “Металлургия” нимстанициясига ҳимоя воситаларини ўрнатиш лойиҳасини ишлаб чиқилиб, “Металлургия” ва “Печная” нимстанцияларини кенгайтириш ишлари олиб борилмоқда;

- пўлат конструкцияларни етказиб берувчи компанияни танлаб олиш учун электрон тендер савдолари натижаларига кўра “Enter steel” МЧЖ ғолиб деб топилди. Компаниянинг умумий иш ҳажми 10,2 минг тн пўлат конструкцияларини етказиб бериш учун 337,8 млрд сўмлик шартнома имзоланди ва 227,8 млрд сўм миқдорида аванс маблағлари ўтказилди, 10 287,6 тн конструкциялар етказиб берилди.

“Ronesans Avrasya” ва “DAL HEAVY” компанялари ўртасидаги ўзаро ҳуқуқ ва мажбуриятлар, алоҳида шартнома доирасида, “Ronesans Avrasya” компанияси зиммасидан “Ўзметкомбинат” АЖ зиммасига ўтказилди ва натижада “DAL HEAVY” компанияси “Тайёр махсулотлар сақлаш омбори”, “Прокатлаш валларига механик ишлов бериш устахонаси” ҳамда “Туннел печи” бинолари учун пўлат конструкциялар етказиб бериш мажбуриятини олди. Ҳозирги кунга қадар 3 586,5 тн пўлат конструкциялар етказиб берилди.

Бундан ташқари, комбинатга қарашли Пўлат конструкциялар ишлаб чиқариш цехи томонидан “Прокатлаш стани” учун 1 456,12 тн (100%), 2 ва 3 бинолар учун 2 550,0 тн (100 фоиз) пўлат конструкциялар ишлаб чиқарилди.

- ҳаво ажратиш ускунасини етказиб бериш ва монтаж қилиш бўйича тендер хужжатлари бўйича “Лойиҳалар ва импорт шартномаларни комплекс экспертиза қилиш” ДУКнинг ижобий хулосаси олинди ва 2022 йилнинг 15 мартдан 2022 йилнинг 8 апрель санасигача 50912 – сонли лот, 14,1 млн евро бошланғич нарх билан электрон тендер савдолари эълон қилинди.

Тендер натижасига кўра, Хитойнинг AVIC компанияси 12,7 млн евро

таклиф билан техник ва тижорий томонлама ғолиб деб топилиб юқоридаги суммага шартнома имзоланди ва 2,5 млн евро миқдорида аванс маблағи ва 6,8 млн евро етказиб берилган ускуналар учун пул ўтказилди. 12,7 млн евролик ёки 100 фоиз (жами 12,7 млн евро) ускуналар келтирилди ва божхона расмийлаштирувидан ўтказилди. Базавий лойиҳа 100 фоизга бажарилди ва ускуналарни етказиб бериш давом этмоқда;

-       2022 йил 22 февралда мавжуд ЭПЭЦ биносининг бир қисмини демонтаж ва монтаж қилиш учун лойиҳа – смета хужжатлари бўйича Қурилиш вазирлиги «Шаҳарсозлик ҳужжатлари экспертизаси» ДУКнинг ижобий хулосаси олинди ва 2022 йилнинг 21 апрел санасигача 61910 – сонли лот, 14,5 млрд сўм бошланғич нарх билан электрон тендер савдолари эълон қилинди ва тендер савдолари натижаларига кўра “Чимқўрғон сервис инвест”  МЧЖ 12,7 млрд сўм таклиф билан ғолиб деб топилди ва шартнома имзоланди. Ҳозирда ишлар тўлиқ якунланди.

- ИБТ ларни  тўкиш стациясини етказиб бериш ва ўрнатиш  учун бошланғич қиймати 8,066 млн евро бўлган тендер танлови элон қилинди 02.03.2023г тендер натижаларига кўра 5.0 млн евро таклиф билан  “Shanghai Sunshine Industries Technology Co., LTD” компанияси ғолиб деб топилди ва

5,0 млн еврога шартнома имзоланди. 4,5 млн евро миқдорида аванс маблағлар ўтказилди. 3,9 млн евролик ёки 78,0 фоиз (жами 5,0 млн евро) ускуналар келтирилди ва божхона расмийлаштирувидан ўтказилди.

4. Молиялаштириш масаласи бўйича

Молия вазирлигининг еврооблигациялардан тушган маблағлар эвазига “Ипотека банк” АТИБ ва “Ўзмиллийбанк” АЖлар билан 100,0 млн доллар кредит маблағларини олиш бўйича синдициялаштирилган кредит шартномаси имзоланган бўлиб, шундан 100,0 млн доллари тўлиқ лойиҳани амалга ошириш учун ўзлаштирилган.

2021 йилнинг декабр ойида Жамғарманинг 140,0 млн евролик маблағлари тўлиқ ўзлаштирилди.

Жамғарманинг 110,0 млн евроллик маблағлари тўлиқ ўзлаштирилди.

Лойиҳани молиявий ресурслар билан таъминлаш мақсадида “Ўзметкомбинат” АЖ экспорт кредит агентликлари “SACE” (Италия) ва “Euler Hermes” (Германия) суғурта қопламаси асосида хорижий банклар синдикатланган 122,0 млн. евро миқдорида кредитни маблағларини жалб қилиш ишларини олиб бормоқда.

Маълумот учун: Лойиҳа доирасида 2025 йил бўйича маблағлар ўзлаштириш прогнози 24,3 миллион доллар этиб белгиланган.

 

5.00

(2 ovoz)