Bekor qilish


Shrift(

1

x

)
Masshtab(100%)
A
A
A

Saytda ovoz jo`rligi(suhandon tekstni o`qib berishi) funksiyasi mavjud. Buning uchun kerakli tekstni belgilaysiz, paydo bo`lgan oynadan bosqichni tanlaysiz. Agar to`xtatmoqchi bo`lsangiz bosqichni tanlaysiz

Bosh sahifa / Axborot xizmati / Yangiliklar / E`lonlar

E'LON

04.04.2025 04.04.2025 43

“Ўзметкомбинат” АЖ бўш иш ўрни - бошқарув раисининг ўринбосари – молия-иқтисодиёт ва трансформация масалалари бўйича директор лавозимига танлов эълон қилади.

Номзодга қўйиладиган талаблар:

1. Олий иқтисодий маълумотнинг мавжудлиги (Иқтисодиёт ва молия соҳасида хорижий олий маълумотга эга бўлиш устуворлик беради).

2. Саноат ташкилотлари ва корхоналарида иқтисод ва молия билан боғлиқ маъмурий ва бошқарув лавозимларида 5 йилдан ортиқ иш тажрибаси.

3. Хорижий компанияларда ёки иқтисод ва молия соҳасида илғор жаҳон тажрибасини жорий этган компанияларда 1 йилдан ортиқ иш тажрибаси.

4. Корхонанинг молиявий-хўжалик фаолиятига қўйиладиган талабларни белгиловчи қонунчилик ва меъёрий ҳужжатларни билиш.

5. Солиқ тизимини билиш. Солиққа тортиш тамойиллари ва усуллари.

6.  Молиявий рискларни таҳлил қилиш ва баҳолаш, узоқ муддатли режалаштириш ва прогнозлаш усулларини билиш. Бизнес трансформацияси, ташкилий ўзгаришлар, ўзгаришларни бошқариш, портфелни бошқариш, жараёнларни бошқариш, стратегик менежмент ва бизнес моделини яратиш соҳасидаги замонавий назариялар ва усулларни билиш.

7. НСБУ ва МСФОга мувофиқ молиявий ҳисоб ва ҳисобот стандартларини билиш.  

8. Амал қилувчи корпоратив менежер малака сертификатига эга бўлиш устуворлик беради.

9. Халқаро сертификатлардан бири (CFA, CPA, ACCA, ACA, CIMA, IMC, FRM)  ёки қимматли қоғозлар бозори мутахассиси, аудитор, суғурталовчи, баҳоловчи, суд маъмурининг малака талабларига мувофиқлигини тасдиқловчи амалдаги ҳужжатларнинг мавжудлиги.

10. В2 дан паст бўлмаган даражада инглиз тилини билиш

11. Йил давомида олдинги/жорий иш жойида самарадорлик кўрсаткичларига эришиш тўғрисидаги ҳисоботнинг мавжудлиги

 

Ҳужжатлар 2025 йил 11 апрелгача қабул қилинади

Танлов учун таклифлар муҳрланган ҳолда топширилиши мумкин.

Танловда иштирок этиш учун аризалар қуйидаги манзилда қабул қилинади: 110502 Тошкент вилояти, Бекобод шаҳри, Сирдарё кўчаси, 1. 

Телефон: +99891 004-33-23

Электрон почта: info@uzbeksteel.uz, n.pleskachevskaya@uzbeksteel.uz

                                             

 

5.00

(1 ovoz)