+998 71 514-14-62
Sahifa bo‘limlari

«Ўзметкомбинат» жамоаси Хитойнинг йирик металлургия корхонасида

«Ўзметкомбинат» жамоаси Хитойнинг йирик металлургия корхонасида
1 / 4

    «Ўзметкомбинат» АЖ делегацияси Хитой Халқ Республикасидаги Sichuan Derun Hangda Steel Co., Ltd. компаниясида хизмат сафарида бўлиб, корхонанинг ишлаб чиқариш жараёнлари ва илғор технологиялари билан яқиндан танишди. Ташриф доирасида металлургия соҳасидаги замонавий ечимлар, ишлаб чиқаришни автоматлаштириш, энергия самарадорлиги ва технологик жараёнларни оптималлаштириш бўйича тажриба ўрганилди.Шунингдек, икки корхона мутахассислари ўртасида фикр ва тажриба алмашинуви ўтказилиб, Хитой корхонасида самарали қўлланилаётган технологияларни «Ўзметкомбинат» АЖ ишлаб чиқариш жараёнларига татбиқ этиш имкониятлари муҳокама қилинди. Мазкур ташриф хорижий тажрибани ўрганиш, мутахассислар малакасини ошириш ҳамда комбинатда замонавий ишлаб чиқариш технологияларини янада кенг жорий этишга қаратилган.

0.000 ta baho
Maqolani baholang
← Yangiliklarga qaytish