Bekor qilish


Shrift(

1

x

)
Masshtab(100%)
A
A
A

Saytda ovoz jo`rligi(suhandon tekstni o`qib berishi) funksiyasi mavjud. Buning uchun kerakli tekstni belgilaysiz, paydo bo`lgan oynadan bosqichni tanlaysiz. Agar to`xtatmoqchi bo`lsangiz bosqichni tanlaysiz

instagram telegramm
+998702141462

Bosh sahifa / Axborot xizmati / Yangiliklar / Kundalik yangiliklar

III Toshkent xalqaro investitsiya forumi

08.05.2024 08.05.2024 442

ПРЕСС-РЕЛИЗ

Ўзбекистонда қора металлургия маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича етакчи ишлаб чиқарувчи “Ўзбекистон металлургия комбинати” акциядорлик жамияти (кейинги ўринларда “Ўзметкомбинат” АЖ, “Компания” деб юритилади) сўнгги III Тошкент халқаро инвестиция форумида, шунингдек, халқаро ҳамкорлар ва етказиб берувчилар билан боғлиқ тадбирлар ва учрашувларда муваффақиятли иштирок этганлигини эълон қилади.

Форумнинг очилишида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёев сўзга чиқиб, мамлакатимиз бошланган кенг қамровли ислоҳотларга содиқлигини тасдиқлади, шунингдек, Ўзбекистон иқтисодиётига сармоя жалб этишга қаратилган янги имтиёз ва преференцияларни эълон қилди.

2024 йил 3 май куни “Ўзметкомбинат” AЖ бошқарув раисининг ўринбосари, молия директори Татьяна Будей “Avesta Investment Group” томонидан ташкил этилган Ўзбекистондаги компанияларга хорижий инвестицияларни жалб қилиш масалаларига бағишланган панель муҳокамасида сўзга чиқди. Тадбирда 50 дан ортиқ юқори лавозимли раҳбарлар, сармоя киритувчи менеджерлар ва бизнес эгалари иштирок этишди.

Т.А. Будей ўз нутқида “Ўзметкомбинат” AЖнинг кредит ва ESG рейтингларини олиш тарихи, ҳамкорлар ва инвесторларнинг компания имиджига бўлган муносабатидаги ўзгаришлар, “Қуюв-прокатлаш мажмуаси қурилиши” лойиҳасини амалга ошириш жараёнининг бориши ҳақида сўзлади. Рейтингларни олиш ва ҳисоботларни халқаро стандартлар бўйича юритиш хорижий инвесторлар маблағларини жалб этиш истагида бўлган ҳар қандай компания учун зарур бўлган асосий омиллар жамланмаси эканлиги таъкидланди.

Тадбирда “Ўзметкомбинат”  акциядорлик жамияти вакилларидан ташқари, ташқи инвестицияларни жалб этиш имкониятларини кўриб чиқаётган бошқа давлат тоғ-кон саноати корхоналари, ЕТТБ, молия сектори компаниялари ва хусусий компаниялар раҳбарлари иштирок этди.

Форум доирасида “Ўзметкомбинат” AЖ вакиллари етакчи хорижий банклар, тараққиёт банклари вакиллари, халқаро маслаҳатчилар ва ESG лойиҳаларини ишлаб чиқувчи мутахассислар билан ишчи учрашувлар ўтказишди.

 

Маълумотнома:

“Ўзметкомбинат” АЖ Ўзбекистонда қора металлургиянинг етакчи ишлаб чиқарувчиси ҳисобланиб, унинг тарихи 1944-йилдан бошланади. Комбинат йилига 1 миллион тоннадан ортиқ прокат ишлаб чиқариш қувватига эга ва
2021-2025 йилларда қувватни йилига 2,5 миллион тоннагача етказиш бўйича кенг кўламли инвестиция дастурини амалга оширмоқда. Комбинатда 11 мингдан ортиқ ходим меҳнат қилмоқда. Маҳсулотлари мамлакатнинг барча ҳудудларида сотилади ва дунёнинг турли мамлакатларига, жумладан, Европага экспорт қилинади. Жамият акцияларининг 90% дан ортиғи давлатга тегишли. Жамият акцияларининг салмоқли қисми “Тошкент” РФБда сотилади. Компаниянинг оддий ва имтиёзли акциялари юқори ликвидлик мақомига эга.

Қўшимча саволлар бўйича қуйидагиларга мурожаат қилинг:

Тимур Шарифуллин – t.sharifullin@uzbeksteel.uz

“Avesta Investment Group” МЧЖ 2003 йилда Тошкент шаҳрида ташкил этилган етакчи инвестиция компанияси ҳисобланади. Компания молиявий консалтинг соҳасида хизматлар кўрсатиш, қарз маблағлари ва капитал қўйилмаларни жалб қилишни ташкил этиш, бирлаштириш ва сотиб олиш (М&A), шунингдек бозорлар ва компаниялар бўйича таҳлилларни тайёрлашга ихтисослашган. Компаниянинг асосий мижозлари портфелли ва стратегик хорижий инвесторлар, шунингдек, минтақадаги хусусий компаниялари ва акциядорлик жамиятлари ҳисобланади. 2010 йилдан бери компания 120 дан ортиқ мамлакатларда ваколатхоналарга эга бўлган Нью-Йоркнинг AuerbachGrayson брокерлик компаниясининг Ўзбекистондаги эксклюзив ҳамкори ҳисобланади.

 

0

(0 ovoz)